Yangiliklarga qaytishXizmatlar va servis raqamlar

Tarmoq xizmatlari uchun narxlarni o`zgartirish.


Ҳурматли абонентлар!

Сизга шуни маълум қиламизки, 2022 йил 15 июн куни қуйидаги тармоқ хизматлари учун янги нарх белгиланади: 

1) Ўзбекистон бўйлаб чиқувчи қўнғироқлар (тармоқ ичида /тармоқдан ташқари/лимит киритилган тариф режаларида лимитдан ташқари тарификацияси) барча тарифларда 200 сўм миқдорида 1 дақиқа учун ўрнатилади, «1945», «1945 Плюс», «Алоқада», «Ўзимизнинг компания», «Секунда», «Эксклюзив 1», «Эксклюзив 2», «Эксклюзив 3» тарифларидан ташқари. «5 в 1»тариф режасида Ўзбекистон бўйлаб лимитдан ташқари чиқувчи қўнғироқларга  100 сўм миқдорида 1 дақиқа учун (23:00 дан 07:00 гача), 200 сўм миқдорида1 дақиқа учун (07:00 дан 23:00 гача)  ўрнатилади.

2) «Мобил интернет» хизматига нархи (лимит киритилган тариф режалари учун лимитдан ташқари тарификацияси) 500 сўм  миқдорида 1 Мегабайт учун (07:00 дан 23:00 гача), 300 сўм миқдорида 1 Mегабайт учун (23:00 дан 07:00 гача) барча тарифлар бўйича ўрнатилади. 

3) «Mobile VPN», «Мобил банк» хизматлари учун лимитдан ташқари тарификацияси 300 сўм миқдорида 1 Мегабайт учун  ўрнатилади. 

4) Ўзбекистон бўйлаб чиқувчи SMS  нархи (лимит киритилган тариф режалари учун лимитдан ташқари тарификацияси), SMS-email хизмати барча тарифлари учун 100 сўм миқдорида  1 SMS учун ўрнатилади (пуллик SMS–хизматларидан ташқари), Ўзбекистон бўйлаб чиқувчи SMS тарификацияси ўзгаришсиз қоладиган “Элегант” тарифидан ташқари.

Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali, siz Cookie fayllardan foydalanish siyosatimizga rozilik bildirasiz.
Yuklanmoqda…